Рио–2016. Ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов ярим финалда!

22:34, 10 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 91 килограммгача вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Рустам Тўлаганов ярим финалга чиқди ва Ўзбекистон олимпия термасига камида бронза медалини кафолатлаб қўйди.

Чорак финалда Ўзбекистон вакили озарбайжонлик Абдулқодир Абдуллаевга қарши жанг ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ярим финалда Рустам Тўлаганов россиялик Евгений Тишченкога қарши жанг ўтказади. Умид қиламизки, ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмасини қўлга киритади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!