Рио–2016. Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов ярим финалга йўл олди

09:07, 11 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида -49 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов чорак финал қозоғистонлик Биржан Жакиповга қарши рингга кўтарилди.

Катта устунликка эга бўлган Дўсматов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди ҳамда бронза медалини нақд қилиб қўйди.

Ўзбекистон вакили ярим финалда АҚШ термаси аъзоси Мигель Эрнандесга қарши жанг ўтказади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!