Россиялик хонанда Алсу учинчи фарзандини дунёга келтирди

10:01, 11 август

Россиялик хонанда Алсу икки қиздан сўнг ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида ёзиб қолдирди

“Оиламизга хуш келибсан, бизнинг жажжи мўжизамиз, Рафаэль! Сенинг исминг оиламизда муҳим аҳамиятга эга. Аминманки, сени ўз исмингга муносиб бўласан. Барчага илиқ сўзлар ва тилаклар учун ташаккур!”,—деб ёзди хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасига. 

Маълумот учун, Алсу 2006-йилда таниқли тадбиркор ва банкир Ян Абрамовга турмушга чиққан. Уларнинг Микелла ва Сафина исмли қизлари бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!