Путин Украина ҳукуматини террорчиликда айблади

10:12, 11 август

Россия президенти Владимир Путин Қримда содир этилиши режалаштирилган терактнинг олди олингани ҳақидаги маълумотга изоҳ берар экан, “Украина энди террорчилик йўлига ўтмоқда”, деди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

“Киевда ҳукуматни қўлга олган одамлар муросага келиш, тинчлик ўрнатиш  ўрнига террорчилик йўлига ўтиб олди. Биз бундай ишларга кўз юма олмаймиз”, деди Владимир Путин.

Владимир Путин шу билан бирга Украина ҳарбийларининг Қримда қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштирганликларини “ахмоқона ва жиноий ҳаракат” деб баҳолади. Унинг фикрича, бундай жиноий ҳаракатни бажаришдан мақсад Украина халқи мушкул вазиятда бўлганлиги сабабли уларнинг диққатини чалғитиш учун ўйлаб топилган.

Путин АҚШ ва Европани “ўз мижозига нисбатан босим ўтказиш”га чақирди. 2014 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган давлат тўнтариши вақтида Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб мамлакатларини Украинанинг ички ишларига аралашмасликка даъват қилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!