Абитуриентлар тест синови натижаларини SMS орқали билиб олишлари мумкин

10:35, 11 август

Давлат тест маркази 1 августда ОТМларида тест синовини топширган абитуриентларга яратилган қулайлик ҳақида эслатиб ўтди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар бермоқда

"Тест синовлари ўтказилган олий таълим муассасалари абитуриентлари диққатига! Сиз 2016 йил 1 август куни тест синовида тўплаган балларингизни билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун Ucell, UzМobile, Beeline ва Perfectum мобил компанияларига уланган телефонлар орқали 5100 рақамига жавоблар варақангиз рақамини SMS шаклида жўнатинг ва натижаларингизни эълон қилингандан кейин билиб олинг".

5100 рақамига жўнатилган барча SMS хабарлар - $0

5101 рақамидан келган барча SMS хабарлар - $0,75

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!