Лола Москвадаги концерти учун 120 метр матодан кўйлак тиктирди(Фото ва Видео)

11:12, 11 август

Хонанда Лола Россиянинг Москва шаҳрида 7 август куни яккахон концерт дастурини тақдим этганидан хабарингиз бор.

Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали концерт дастуридан фото ва видеоларни жойлаштириб, мухлисларни концерт ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан таништириб бормоқда. Ана ушлардан бири Лола учун яратилган либослар ҳақида. Хонанда Москвадаги концертида кийган тўқ қизил рангдаги кўйлак учун 120 метр мато ишлатилди. Бу ҳақда Лоланинг ўзи шундай дейди: 

“Бу кўйлак учун 120 метр мато ишлатилди. Шлейфнинг бутун узунлиги бўйлаб жойлашган бурмалар эса қўлда тикиб чиқилди. Кўйлак корсети эса шойи ипли безаклар ва туяқуш пати билан тикилди. Нокамтарлигим учун узр сўрайман, аммо бундай санъат асари билан мақтанмасликнинг ўзи гуноҳ. Бу санъат асари Тошкент шаҳрида яратилганлиги билан фахрланаман. Бетакрор Зулфия Султон мени илҳомлантириш ва ҳайратлантиришда давом этмоқда!”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!