Роналду ва Пепе “Реал” машғулотларига қайтди

11:18, 11 август

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва ҳимоячи Пепе жамоа ихтиёрига келиб қўшилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди

Маълумотларга кўра, Роналду жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтказмоқа. Пепе эса берилган таътилдан сўнг машғулотларга қайтди.

Ҳар икки футболчи мадридликларнинг “Севилья”га қарши (3:2) УЕФА Суперкубоги баҳсидан сўнг машғулотда қатнашди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!