Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида яна бир поғонага кўтарилди

16:00, 11 август

Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) ташкилотга аъзо давлатларнинг янги рейтинги эълон қилди. Унга кўра, Аргентина 1585 очко билан ҳамон дунё рейтингини бошқариб бормоқда. Бельгия 1401 очко билан иккинчи, Колумбия эса 1331 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса ўтган ойга нисбатан бир ўринга кўтирилди. Айни дамда Самвел Бабаян жамоаси 560 очко билан 55-ўринда қайд этилган эди.  Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаб турибди.

Осиёда Эрон 674 очко билан биринчи ўринда бўлса, Жанубий Корея 609 очко билан иккинчи. Япония эса ўтган ойда 564 очко билан Ўзбекистондан кейин тўртинчи ўринда турган эди. Бироқ кунчиқар юрт вакиллари бу сафар 595 очко жамғариб нақд 8 поғонага юқорилашган ва 49-ўринга кўтарилиб, Ўзбекистон терма жамоасидан ўзиб кетишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!