Безори дельфин аквапаркка келган аёлнинг планшетини ўғирлади. Видео

16:23, 11 август

АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги SeaWorld океанариумига ташриф буюрган аёлнинг қўлидаги планшетни шўх дельфин юлиб олди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Аёлнинг ёнида турган сайёҳ бу қизиқ воқеани видеога олган.

Дельфин тўсатдан сувдан сакраб чиққани учун планшет тутган аёл саросимага тушиб қолган. Гаджет сувга тушиб кетган, аммо аёл зудлик билан уни сувдан олишга муваффақ бўлган. Планшетга қанчалик зиён етгани ҳозирча номаълум. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари дельфин қилган ишидан қувончга тўлганини таъкидлашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!