Барак Обаманинг тўнғич қизи гиёҳванд модда қабул қилаётганда қўлга тушди

17:23, 11 август

АҚШ президенти Барак Обаманинг тўнғич қизи Малия наша чекаётганда қўлга олинди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри Radar Online нашрига таяниб.

Нашр АҚШ президентининг қизи 18 ёшли Малия Обаманинг наша чекаётгани акс этган видеони ижтимоий тармоққа жойлаган. Бу воқеа Малия дўстлари билан 10 август куни Чикагода ўтказилаётган Lollapalooza мусиқа фестивалига борганда рўй берган. 

New York Post газетаси ҳам бу хабарни чоп этиб, яқинда Иллинойс штатининг йирик шаҳарларидан бири бўлмиш Чикагода 10 граммгача бўлган нашани сақлашга рухсат берилгани, бундай ҳолат учун жиноий жавобгарликка тортилмаслигига эътибор қаратган.

АҚШ президентининг қизи Малиянинг бу хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!