Рио–2016. Элшод Расулов нокаутга учради ва Олимпиада билан хайрлашди

08:09, 12 август

Ўзбекистонлик тажрибали боксчи Элшод Расулов (-81 кг) Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларидаги илк учрашувини британиялик Жошуа Буатсига қарши ўтказди.

Афсуски, Элшод Расулога бу жангда омад кулиб боқмади. Жангнинг учинчи раундида ўзбекистонлик боксчи рақибилан бир нечта кучли зарбалар ўтказиб юборди ва нокаутга учради.

Шундай қилиб, Элшод Расулов Олимпиада ўйинларидаги иштирокини нимчорак финалга тугатишга мажбур бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!