20−21 август кунлари ҳашар бўлиб ўтади

10:41, 12 август

Келгуси дам олиш кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади, деб хабар берди “Газета.uz" нашри .

20−21 август кунлари Ўзбекистонда ҳар йили мустақиллик байрами арафасида анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда 10 август куни Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди, дея хабар берди нашрнинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ҳашар мобайнида турар-жой мавзелари, кўчалар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва бошқа ҳудудлар ободонлаштирилиб, тозаланади. Эҳтиёжманд кишилар ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Анъанага кўра, август ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!