Роналду Мадейрадаги ёнғиндан жабр кўрганларга ўз ёрдамини таклиф қилди

10:49, 12 август

Мадриднинг “Реал” жамоаси етакчиси Криштину Роналду Португалиянинг Мадейра оролидаги ёнғиндан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатишга тайёр эканини айтиб ўтди, деб маълум қилмоқда Mirror нашри. 

“Мадейра ва ватанимнинг бошқа бурчакларида рўй берган воқеалар менга оғир таъсир ўтказмоқда. Ҳаммага катта куч тилайман. Ўт ўчирувчиларга раҳмат, улар ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб бошқаларни қутқармоқдалар. Мен сиз биланман, – деди Роналду.

Қайд этиш жоиз, Мадейра оролида Криштиану Роналду туғилиб ўсган Фуншал шаҳри жойлашган. Роналду бу борада минтақа президенти Мигел Албукерке билан суҳбатлашиб олган ва ўзининг ёрдамини таклиф этган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!