“Реал Мадрид” тарихидаги энг буюк 10 футболчи

12:07, 12 август

Мадриднинг "Реал" жамоасида бир қатор машҳур футболчилар тўп суришган. Ана шулар орасидаги энг буюк 10 та футболчи ҳақида тўхталиб ўтамиз

 

1. Сантьяго Бернабеу

Сантяго Бернабеу Мадрид клуби либосида 1911-1928 йиллар давомида 79 та расмий учрашувда 68 та голга муаллифлик қилган. У "бланкос" билан чемпионат ва кубокдаа зафар қучган. 50-60 йилларда Бернабеу президентлик қилган "Реал" бутун Европада ҳукмронлик ўрнатган эди.

2. Альфредо Ди Стефано

Аргентиналик ҳужумчи 1953-1964 йилларда "Реал" учун 396 ўйин ўтказиб, 308 та голга муаллифлик қилган ҳолда, ўша даврларда клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчи сифатида рекорд ўрнатган. Ди Стефано "Қироллик клуби" билан 5 марта Чемпионлар кубогида зафар қучган ва ана шу 5 та финалда ҳам гол урган ҳолда, ўзига хос рекорд ўрнатган.

3. Франциско Хенто

Хенто бутун фаолиятини Мадридда ўтказди. 1953-1971 йиллар мобайнида у 601 ўйинда 182 та гол урди. Франциско Чемпионлар кубогини 6 марта қўлга киритган ягона футболчи сифатида тарих саҳифаларидан ўрин эгаллаган.

4. Ференц Пушкаш

Венгриялик афсона "Реал"да 31 ёшидан 40 ёшигача, яъни 1958-1967 йиллардаа тўп сурган ва 242 та гол киритган. Бунинг учун Пушкашга 262 та учраҳсувда майдонга тушиш кифоя қилган. Ференц Мадрид жамоаси билан 5 марта маамлакат чемпионатида ва уч бораа Чемпионлар кубогида зафар қучган. ЧК финалида "покер"га эришган ягона футболчи ҳам айнан Пушкашдир.

5. Уго Санчес

"Реал"нинг яна бир тўпурар афсонаси. мексикалик 1985-1992 йилларда мадридликлар либосида 282 беллашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 202 гол ёздириб қўйган. Санчес 3 бора Пичичи соврини қўлга киритгани билан мақтана олади.

6. Раул Гонсалез

"Реал" тарбияланувчиси ҳисобланадиган Раул 1992 – 2010 йилларда "реал" учун 741 ўйинда 323 гол урган. Раул "галактикос" сафида 6 марта ла лигада ва 3 бора Чемпионлар лигасида зафар қучди. Шунингдек, у икки марта Испания чемпионати тўпурари бўлган.

7. Роберто Карлос

Футбол тарихидаги энг кучли заарбага эга бўлган футболчилардан бири ҳисобланадиган Карлос 1996 – 2007 йиллари "қироллик клуби" либосидаа 527 учрашувда 68 та гол киритган. Унинг ҳар бири голи ўзига хосс тарзда урилар эди. Карлос 3 бора Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

8. Икер Касильяс

"Реал"нинг яна бир тарбияланувчиси. Касильяс 1999-2015 йилларда "галактикос" либосида 725 учрашувда майдонга тушиб, клуб дарвозасини қўриқлаган. 16 йил давомида дунёнинг энг кучли клубларидан бирида асосий дарвозабон бўлиш, ҳақиқий қаҳрамонликдир. Икер кетма-кет 5 йил жаҳоннинг энг кучли дарвозабони сифатида тан олингани ҳам бежиз эмас албатта.

9. Зинедин Зидан

Зидан футболчи сифатида "Реал" таркибида 5 мавсум тўп сурди ва 2006 йили айнан Мадридда ўз фаолиятига "нуқта" қўйди. У "Қироллик клуби" таркибида 227 ўйинда майдонга тушиб, 49 та голга муаллиф бўлди. Зинединнинг 2002 йилги Чемпионлар лигаси финалида "Баер" дарвозасига урган ҳал қилувчи голи, футбол тарихидаги энг чиройли голлардан бирига аайланди. Зидан айни пайтда "Реал" жамоасига мураббийлик қилмоқда.

10. Криштиану Роналду

2009 йили 94 миллион еврога сотиб олинган Роналду дунёнинг энг қиммат футболчиси номини тўла оқлади. У "Реал" тарихидаги энг сермаҳсул футболчи ҳисобланади. Криштиану жамоа билан 2 марта Чемпионлар лигасида зафар қучди, 3 мартаа "Олтин бутса" ва икки бора "Олтин тўп"га сазовор бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!