Туркиялик дипломат Бангладешдан Россияга қочиб келди

12:21, 12 август

Туркиядаги давлат тўнтаришида иштирок этишда айбланган Даккадаги Туркия элчихонасининг ходими Россияга қочиб келди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳозирча дипломатнинг исм-шарифи ошкор этилмаган. У Туркия ҳукумати томонидан чақириб олинган уч элчихона ходимининг бири бўлган. Ахмед Гурбузнинг ишончли вакили бўлган яна икки элчихона ходими эса АҚШга қочиб кетган.

Бангладеш Ташқи ишлар вазирлиги элчихонанинг ҳар уч ходимига тегишли дипломатик паспортлар бекор қилингани ҳақида Анқарага ахборот берган.

11 август куни давлат тўнтаришида гумон қилинган Грециядаги икки ҳарбий атташе оиласи билан теплоходда Италияга қочганлиги маълум қилинган эди. Боснияда ўз хизмат вазифасини бажараётган яна бир турк ҳарбий атташеси ҳам қўлга тушишдан қўрқиб, қочиб кетган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!