Қарши-Бухоро трассасидаги кўприкнинг қулаши сабабларига ойдинлик киритилди

15:01, 12 август

Бундан бироз вақт аввал А-380 Қарши-Бухоро трассасининг 185-километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми қулагани ҳақидаги хабар берилган эди. Хўш мазкур кўприкнинг бир қисми қулашига нима сабаб бўлди ва қандай чора-тадбирлар кўрилди. Мана шундай саволларга Республика йўл жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Давлатяров “Uzbekistan Today” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди

1965 йилда қурилган кўприкни эксплуатация қилиш муддати 30 йилга мўлжалланган эди. У 10 тоннагача оғирликдаги юкни кўтариши белгиланган эди. Кўприкнинг конструкцияси эскиргани сабаб, бундай оғирликдаги юкни кўтара олмади.

Бугунги кунда йўллар жаҳон стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда қурилмоқда ва уларни эксплуатация қилиш муддати 50 йил деб белгиланмоқда. 

Республика бўйича 13 тоннагача оғирликдаги юкни кўтаришга мўлжалланган 341 километр йўл ётқизилди. Бундан ташқари, Қўқон, Бўка, Гулистон, Каттақўрғон, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида 228 километр янги йўллар қурилди.

Қулаб тушган кўприк эса Ўзбекистондаги ташкилотлар томонидан реконструкция қилинади. Кўприк учун темир-бетон конструкциялар пойтахт компаниялари томонидан ишлаб чиқарилади.кўприкни реконструкция қилиш ишлари эса шу йилда бошлаб юборилади. Бундан ташқари, йўлнинг бир қисми ҳам таъмирдан чиқарилади. Кўприкни таъмирлаш ишлари ўзбекистонлик мутахасислар томонидан амалга оширилади. 

Ҳозирда кўприк авариявий аҳволда ҳисобланади, йўл фақат енгил автомобиллар учунгина очиқ. Кўприкда юк автомобилларининг ҳаракати эса чекланган. Бундай турдаги транспорт воситалари айланиб ўтиш 25 километрни ташкил этадиган Навоий трассасидан ҳаракатланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!