Euronews Ўзбекистон ҳақида 18 та лавҳа намойиш этади

15:39, 12 август

Euronews Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида янги реклама ролиги ва лавҳаларни намойиш этади.

 “Ўзбектуризм” Миллий компанияси Euronews телеканали билан ҳамкорлик давом эттирилишини маълум қилди. Августдан 2917 йил мартига қадар телеканалда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги реклама ролиги намойиш этилади. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда

Euronews «Postcards» ва «Cult» рукнлари орқали Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва республиканинг бошқа ҳудудларидаги маданий-тарихий ёдгорликлар ҳақида 18 та лавҳани эфирга узатади.

«Ўзбектуризм» Euronews билан 2013 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорликдан кўзланган мақсад миллий сайёҳлик маҳсулотларини хорижда илгари суриш ва Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан иборат.

Euronews телеканали 13 тилда эфирга узатилади ва 155 мамлакатда 370 миллиондан ортиқ томошабинларни қамраб олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!