Болливуд юлдузи Шоҳруҳхон АҚШ аэропортида қўлга олинди

16:11, 12 август

Машҳур ҳинд актёри Шоҳруҳхон 12 август куни тунда АҚШнинг Лос-Анжелес штати аэропортида қўлга олинган, деб хабар беради “ТАСС”. 

Шоҳруҳхон покемон тутгани учун миграция хизмати томонидан сўроқ қилинган. Мазкур ҳодиса ҳақида актёр ўзининг Twitter`даги расмий саҳифасида маълум қилган. 
  
“Мен бутун дунёда қабул қилинган хавфсизлик чораларини тушунаман ва ҳурмат қиламан, бироқ ҳар сафар АҚШ миграция хизмати томонидан қўлга олинавериш, ҳақиқатдан ҳам чарчатади”,—деб ёзади актёр ўзининг микроблогида. 

Шоҳруҳхоннинг айтишича, у бўш вақтини покемон тутиш билан ўтказишга қарор қилган. Аммо ҳинд киносидан умуман бехабар аэропорт ходимларига унинг хатти-ҳаракатлари шубҳалидек туюлди. Аэропорт ходимлари соқчиларга мурожаат қилганидан сўнг Шоҳруҳхон қўлга олинган ва сўроқ қилинган. 

Бу Болливуд юлдузининг АҚШ аэропортида биринчи марта қўлга олиниши эмас. 2012 йилда у талабалар билан учрашиш учун бир неча ҳамкасблари билан АҚШга учиб келганида ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан сўроқ қилинган эди.

Ўшанда актёр икки соатча вақтини ҳибсда ўтказган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!