Рио–2016. Абдулла Тангриев Олимпиадани ишончли ғалаба билан бошлади

19:12, 12 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари дзюдо беллашувларининг энг оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик Абдулла Тангриев ўз иштирокини бошлади.

Дастлабки даврада Ўзбекистон вакили самоалик Дарек Суага қарши ўтказиб, беллашувнинг 1:55 дақиқасида иппон баҳоси билан ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

Авбдулла Тангриевнинг кейинги даврадаги рақиби руминиялик Даниель Натеа бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!