Ўзбекистон миллий термасининг ЖЧ–2018 саралашидаги илк рақиби Сурия Россияда йиғин ўтказади

19:25, 12 август

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати–2018 турнирига учинчи саралаш босқичидаги илк рақиби – Сурия терма жамоаси Россияда йиғин ўтказади, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

15 август куни старт оладиган мазкур йиғин доирасида Сурия терма жамоаси Тожикистон футболчилари билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур ўйин 27 август куни, Хўжанд шаҳридаги “Мустақилликнинг 20 йиллиги” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоиз, Самвел Бабаян мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичига тайёргарликни 20 август куни бошлайди.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Буркина-Фасо термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур ўйин “Пахтакор” стадионида, соат 20:00 да бошлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!