Рио–2016. Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада финалида! У олтин медаль учун курашади

20:38, 12 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида -49 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда АҚШ вакили Мигель Эрнандесга қарши рингга кўтарилди.

Катта устунликка эга бўлган Дўсматов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди ҳамда финал йўлланмасига эга бўлди.

Ўзбекистон вакили финалда колумбиялик Юберген Мартинесга қарши жанг ўтказади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!