Рио–2016. Бектемир Мелиқўзиев чорак финалга чиқди!

09:35, 13 август

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев Рио Олимпиадасида ўзининг илк жангини ўтказди. 75 килограммгача бўлган вазнда баҳс олиб борган ўзбекистонлик спортчи илк жангини австралиялик Даниэль Льюисга қарши ўтказди.

Бектемир Мелиқўзиев ҳар учала раундда ҳам аниқ ҳаракат қилиб, рақибига ҳеч қандай имконият қоддилрмади.

Якунда Ўзбекистон вакили ҳакамларнинг якдил қарори билан 3:0 ҳисобида ғолиб чиқиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!