Лионель Месси Аргентина терма жамоасига қайтишини маълум қилди

10:07, 13 август

“Барселона” клуби форварди Лионель Месси ўз ватани – Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолиятини қайта тиклашини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

– Аргентина футболида кўплаб муаммолар пайдо бўлид ва мен уларни қўпайтиришни хоҳламайман. Финалдаги мағлубиятдан сўнг кўп нарсалар ҳақида ўйладим ва кетишни ният қилгандим. Аммо мамлакатини жуда яхши кўраман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Насиб қилса мухлисларга ёрқин ғалабалар олиб келамиз, – деди 29 ёшли футболчи.

Аргентина президенти Маурисио Макри Лионель Мессининг Аргнетина термасига қайтишига ишонч билдирганди

Эслатиб ўтамиз, месси Чилига қарши (0:0, 4:2-пенальтилар серияси) Америка Кубоги–2016 финалидаги муваффақиятсизликдан сўнг мамлакат термасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!