Ташқи ишлар вазири Кипрнинг янги элчисини қабул қилди

11:25, 13 август

Кипр элчиси Патрик Георгиос Касулидис Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов билан учрашди, деб хабар берди “Gazeta.uz” нашри.

12 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кипр Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Георгиос Касулидисни (қароргоҳи Москва шаҳрида) қабул қилди. Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар, жумладан Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда турли соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантириш, давлатлараро мулоқотларни ҳамда Ўзбекистон ва Кипр Республикаси бизнес-доиралари ўртасидаги алмашинувларни фаоллаштиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!