Танлов “25 ёш”: ARTEL компанияси энг яхши пазандага мини-печь ва мультиварка совға қилади

16:06, 13 август

«Даракчи-плюс» ва Facebook даги «Деликатес» ошпазлар уюшмаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “25 ёш” танловини ўтказади. 

Танловнинг асосий шарти 25 рақамидан фойдаланган ҳолда, шахсан ўзингиз таом тайёрлашингиз ва уни суратга олиб, саҳифангизга жойлаштиришингиз лозим. 

Facebook даги бу танлов 16 августгача давом этади.  

17 август куни овоз бериш йўли билан танловнинг 10 нафар финалчиси аниқланади. Энг сара таомлар танланаётганда унинг танлов шартларидан келиб чиқиб, моҳирона ва усталик билан безатилишига, ғоянинг креативлигига эътибор берилади. 

Тушунарли тилда таомнинг рецепти ҳам ёзилса мақсадга мувофиқ бўлади.

18 август куни барча финалга чиққан иштирокчилар тайёрлаган таомнинг фотосуратлари http://ru.darakchi.uz/  сайтида эълон қилинади.

19 август куни соат 15:00 да овоз бериш якунланади ва танлов ғолиблари аниқланади.

20 август куни танлов ғолиблари http://ru.darakchi.uz/ сайтида эълон қилинади.

ДИҚҚАТ!!!  “25 ёш” танлови ғолиблари учун совғаларни  танлов ҳомийси Artel компанияси тақдим этади!

1 ўрин - мини-печка

2 ўрин - мультиварка

3 ўрин – вазнни ўлчаш тарозиси

Бундан ташқари, танловнинг “энг ёқимли таом” номли махсус соврини бўлиб, унда ғолиб чиққан одамга сэндвич тайёрлагич совға қилинади.

Танловда 4-5 ўринни олган иштирокчилар «Даракчи-плюс» газетасининг рағбатлантирувчи совғаларига эга бўлишади.

Совғалар топшириладиган кун ҳақида алоҳида маълумот берилади.

Дарвоқе, энг яхши деб тан олинган таомлар рецепти 2016 йилнинг 1 сентябрь куни «Даракчи-плюс» газетасининг байрам сонида чоп этилади!

Пазандалик маҳоратингизни кўрсатиш ва қимматбаҳо совғага эга бўлиш учун шошилинг! Омад тилаймиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!