Рио–2016. Шаҳобиддин Зоиров Олимпиадани ёрқин ғалаба билан бошлади

19:36, 13 август

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақасини ёрқин ғалаба билан бошлади.

-52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Ўзбекистон вакили илк жангини ирландиялик Брендан Иммет Ирвинга қарши ўтказди. Анчагина ишончли жанг қилган Шаҳобиддин 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Кейинги босқичда, яъни, нимчорак финалда ўзбекистонлик боксчи  АҚШ вакили Антонио Варгас ўртасидаги жанг ғолиби билан курашади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!