Рио–2016, бокс. Шаҳрам Ғиёсов ярим финалга чиқиб, камида бронза медалини нақд қилди!

20:55, 13 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -69 килогамм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов чорак финал беллашувида кубалик Роньел Иглесиасга қарши баҳс олиб борди.

Анчагина муросасиз баҳсда ҳамюртимиз 3:0 ҳисобидаги ишончили ғалабани қўлга киритди.

Ярим финалда Шаҳрам Ғиёсов марокашлик Муҳаммад Раби билан куч синашади. Эътиборилиси, у бронза медланини нақд қилиб бўлди. У энди олтин учун кураш олиб боради. Унга омад тилаб қоламиз. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!