Рио–2016. Рустам Тўлаганов Ўзбекистон термасига бронза медалини олиб келди!

21:14, 13 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -91 килогаммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Рустам Тўлаганов ярим финал беллашувида россиялик Евгений Тишченкога қарши баҳс олиб борди.

Афсуски, ушбу жангда россиялик спортчининг қўли баланд келди. Шунга қарамай, Рустам Тўлаганов Ўзбекистонга бронза медали билан қайтадиган бўлди.

Рио–2016 Олимпиада ўйинларида иштирок этаётган қолган спортчиларга омад тилаб қоламиз

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!