“Манчестер Юнайтед” Моуриньо қўли остида АПЛни ёрқин ғалаба билан бошлади

21:18, 14 август

Англия Премьер-лигаси 1-турида “Борнмут” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” футболчиларини қабул қилди. Жозе Моуриньо қўли остида “МЮ” илк ўйинни 3:1 зафар қучди.

Мазкур ўйиннинг 40-дақиқасида Хуан Мата ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Уэйн Руни ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.

64-дақиқада эса Златан Ибрагимович узоқдан берилган зарба билан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 0:3. Атиги 5 дақиқа ўтганидан сўнг Адам Смит ҳисобни қисқартирди.

Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва “МЮ” янги бош мураббий қўли остида ёрқин ғалабага эришди.

“Борнмут” – “Манчестер Юнайтед” – 1:3

Голлар: Смит (69) — Мата (40), Руни (59), Ибрагимович (64).

Огоҳлантириш: Эррера (86). 

“Борнмут”: Боруц, Смит, Фрэнсис, Дэниэлс, Кук (Градел, 82), Кук, Серман, Айб (Афобе, 68), Артер, Кинг, Уилсон (Граббан, 67).

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Валенсия, Шоу, Байи, Блинд, Мата (Мхитарян, 75), Феллайни, Эррера, Ибрагимович, Марсьяль (Шнайдерлин, 85), Руни (Депай, 89).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!