Рио–2016. Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиада ўйинларининг чорак финалига йўл олди

21:45, 14 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақасининг -64 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров нимчорак финалда ҳиндистонлик Маной Кумарга қарши баҳс олиб борди.

Муросасиз кечган баҳсда Фазлиддин Ғоибназаров ўз маҳоратини рингда намойиш этиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан кейинги босқичга йўл олди.

Бу ҳамюртимиз учун фаолиятидаги иккинчи чорак финали бўлади. Унга бўлажак жангларда зафарлар тилаб қоламиз. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!