Лондондаги “триллер”да “Арсенал” жамоаси “Ливерпуль”дан енгилди

22:29, 14 август

Англия чемпионати 1-тур марказий ўйинида “Арсенал” жамоаси Лондонда “Ливерпуль” футболчиларини қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйинда мерсисайдликлар 4:3 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди. Дастлабки бўлимда ортда қолаётган “Ливерпуль” якунда ғалаба қозонди.

Ғолиблар сафида Филипе Коутиньо дулбь қайд этган бўлса, Адам Лаллана ва Садио Мане биттадан гол киритди. “Арсенал” аъзоларидан Тео Уолкотт, Окслейд Чемберлен ва Калум Чемберс ўз номини таблога ёздирди.

“Арсенал” – “Ливерпуль” – 3:4

Голлар: Уолкотт (31), Чемберлен (64), Чемберс (75) – Коутиньо (45, 56), Лаллана (49), Мане (63).

Огоҳлантиришлар: Коклен (37), Ивоби (57), Жака (86) – Лаллана (26), Морено (29), Ловрен (41)

“Арсенал”: Чех, Холдинг, Чемберс, Бельерин, Монреаль, Ивоби (Чемберлен, 59), Эль-Ненни (Жака, 67), Уолкотт, Рэмзи (Касорла, 61), Санчес, Коклен.

“Ливерпуль”: Миньоле, Ловрен, Клаван, Морено, Клайн, Коутиньо (Жан, 70), Вейналдум, Фирмино, Хендерсон, Мане, Лаллана.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!