Рио–2016. 41 ёшли Оксана Чусовитина Олимпиада ўйинларидаги иштирокини муносиб якунлади

00:46, 15 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг таяниб сакраш баҳсларида Ўзбекистон  шарафини тажрибали гимнастикачи Оксана Чусовитина ҳимоя қилди.

Финал босқичида 8 иштирокчи орасида 14,833 балл тўплаган Оксана 7-ўринни эгаллади ва ўзининг еттинчи Олимпиадасида муносиб иштирок этди. 41 ёшли спортчи учун бу ёмон натижа эмас.

Биринчи ўрин АҚШ вакиласи Симона Байлсга насиб этган бўлса, кейинги ўринни россиялик Мария Пасека банд этди. Кучли учликдан швейцариялик Жулия Стайингрубер жой олди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!