“Бавария” Германия Суперкубоги соҳиби бўлди

08:31, 15 август

Германия Суперкубоги учун кечган баҳсда Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси мамлакат чемпиони “Бавария” билан ўзаро баҳс олиб борди.

Муросасиз кечган ўйинда Артуро Видаль ва Томас Мюллернинг голлари мюнхенликларга янги бош мураббий Карло Анчелотти қўли остида илк совринни олиб келди.

“Боруссия” Д – “Бавария” 0:2

Голлар: Видаль, 58, Мюллер, 79

“Боруссия” Д: Бюрки, Шмельцер, Папастатопулос, Бартра, Пасслак, Кастро, Кагава, Роде, Обамеянг (Мор, 78), Рамос (Вайгль, 69), Дембеле (Шюррле, 68).

“Бавария”: Нойер, Мартинес, Хуммельс, Алаба, Хаби Алонсо, Лам, Видаль (Киммих, 71), Алькантара, Рибери (Коман, 65), Левандовски, Мюллер (Рафинья, 86).

Огоҳлантиришлар: Пасслак, Дембеле, Роде – Мартинес, Хаби Алонсо, Рибери

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!