Отишма, ваҳима ва эвакуация: Нью-Йорк аэропортидан ташвишли хабарлар келмоқда

09:50, 15 август

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Кеннеди номли аэропортда отишма бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Биринчи ва саккизинчи терминалда ўт очилган. Аммо Нью-Йорк полицияси ҳозирча бу хабарни рад этди.

Аэропорт биносидан барча йўловчилар ва аэропорт ходимлари эвакуация қилинган. Барча рейслар бекор қилинган. Самолётлар бошқа шаҳарларга йўналтирилган. Аэропортнинг барча кириш эшиклари ёпилган. Воқеа жойида фавқулодда хизмат ходимлари ва полициячилар иш олиб бормоқда. Гувоҳларнинг хабар беришича, аэропорт биносидан қўлига кишан солинган одам олиб чиқилган. Қурбонлар ҳақида хабарлар йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!