Риода яна бир портлаш рўй берди

10:07, 15 август

Риода Олимпиада ўйинларининг аёллар марофонида сапёрлар топилган яна бир шубҳали пакетни портлатди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Шубҳали пакет елканли спорт мусобақалари ўтказилаётган Гуанабар бухтасидан топилган. Бу илк маротаба шубҳали буюм топилиши эмас. 3 август куни эгасиз сумка топилган сув спорти саройи маълум муддатга ёпилган бўлса, 6 август куни сапёрлар портловчи моддага ўхшаган қурилмани портлатишган эди. 7 август куни эса Олимпиада ўйинлари матбуот марказида хавф-хатар сигнали ишлаб кетганлиги учун ҳамма эвакуация қилинганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!