Рио–2016. Ўзбекистон терма жамоаси медаллар рейтингида 39-ўринга кўтарилди (Фото)

10:12, 15 август

Кеча, 15 август куни бўлиб ўтган беллашувлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки олтин ва яна битта бронза медал қўшилди, деб хабар беради Sports.uz нашри.  

Медалларни бокс бўйича -49 кг. вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов олиб келган бўлса, Элмурат Тасмурадов бронза медали соҳибига айланди.

Тўққинзинчи кундан сўнг кундан сўнг медал жамғариш бўйича АҚШ термаси ҳамон етакчиликни давом эттирмоқда. Америкаликлар медаллари сонини 69 тага етказди. 26 олтин, 21 кумуш ва 22 бронза медаль. Шунингдек, кучли учликка Буюк Британия (15-16-7) ва Хитой (15-13-17) термалари якун ясашган.

Терма жамоамиз бир неча поғона юқорилаб, ҳозирча 39-поғонада бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!