Паркентда телефон ўғрилари қўлга тушди

10:49, 15 август

Тошкент вилояти Паркент тумани ички ишлар бўлимига Паркент шаҳрида яшовчи 59 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, икки номаълум шахс маст ҳолатда уни қўлидан "Нокиа" русумли мобил телефонини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу туманда яшовчи икки нафар йигитлар содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!