Шоҳруҳхон: “Бу бола одам бўлмайди, дейишганди...”

10:58, 15 август

Хонанда Шоҳруҳхон ўзининг Instagram`даги саҳифасига болалигидаги суратини жойлади ва унга қуйидагича изоҳ қолдирди: 

“25 йил аввалги сурат. Ўшанда ‘Бу бола одам бўлмайди’, дейишганди. Бироқ менга омад кулиб боқди. Мени қўллаб-қувватлаганларга раҳмат!”

Мазкур сурат қисқа муддат ичида 5000 га яқин “лайк” йиғди. Изоҳларда эса хонанданинг мухлислари унинг қўшиқларини севиб тинглашларини таъкидлаб ўтган.

“25 йилдан кейин эса ҳамма сизга ҳавас қилади”,—деб ёзди хонанданинг мухлисларидан бири.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!