Ўзбекистонлик дзюдочи қиз Гулноза Матниёзова Неймар билан селфи тушди (Фото)

11:07, 15 август

Рио Олимпиадасидаги иштирокини 10 августдаёқ якунлаган ўзбекистонлик дзюдочи қиз Гулноза Матниёзова бразилиялик футбол юлдузи Неймар билан селфи тушди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда

Сурат 15 август, душанба куни Гулнозанинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган.  Ўзбекистонлик ва бразилиялик спортчилар айнан қаерда учрашиб қолганига аниқлик киритилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!