Роналдунинг “қилиғини” қайтарган Шаҳрам Ғиёсов чет эл нашрида эътироф этилди (Фото)

11:53, 15 август

Рио–2016 Олимпиадасининг бокс мусобақалари -69 кг. вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳрам Ғиёсов чорак финалда кубалик Роньел Иглесиасни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Ғалабадан сўнг ўзбекистонлик боксчи “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду сингари гол нишонлайдиган хатти-ҳаракатини такрорлаган. Бу эса Goal.com сингари машҳур нашрнинг эътиборига тушганини Sports.uz маълум қилди.  

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов камида бронза медалини нақд қилди. У ярим финалда марокашлик боксчила қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!