Лола Москвадаги концертида аразлашиб қолган севишганларни яраштирди

14:53, 15 август

Хонанда Лола 7 август куни Москва шаҳридаги “Космос” концерт залида яккахон концерт дастурини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик. Лола “Даракчи” газетаси учун концерт ҳақидаги қизиқарли фактлар ва саҳна орти сирларини сўзлаб берди. 

 

“Концертда рўй берган кичик воқеа ҳақида сўзлаб бермасам бўлмайди. Концерт бошланишидан аввал ижтимоий тармоқ орқали бир мурожаат олдим. Унда ‘Лола, бугун концертингизга мен ва севган қизим борамиз. Бироқ биз аразлашиб қолганимиз, мен билан гаплашмаяпти. У сизнинг мухлисингиз. Иложи бўлса, саҳнада ундан мени кечиришини сўранг, илтимос’, дейилган. Табиийки, мен бу мурожаатни ўз эгасига етказдим. Қарангки, улар концерт давомида ярашиб олишди ва бунга сабабчи бўлганимдан жуда хурсандман”,—дейди Лола. 

 

Лоланинг Москвадаги концерти ҳақидаги батафсил маълумотлар билан “Даракчи” газетасининг 18 август куни сотувга чиқадиган 33-сонида танишишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!