Тошкентда йўл хизмати ходимлари айби билан жиддий ЙТҲ содир бўлди(Фото)

17:05, 15 август

14 август, якшанба куни кечқурун Тошкент шаҳри Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида Spark автомобили иштирокида жиддий ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри хабар бермоқда

Гувоҳларнинг маълум қилишича, чорраҳада йўлни таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини англатувчи белгилар ўрнатилмаган. Оқибатда эса Spark автомобили чуқурликка тушиб кетган. 

Маълумотларга кўра, мазкур чорраҳада трамвай релсларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилган. Оқибатда чорраҳа ўртасида катта чуқурлик вужудга келган, бироқ бу ҳақда ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаган. “Спарк” ҳайдовчиси соатига тахминан 70 км тезликда келаётган эди. Чорраҳа қоронғу бўлгани боис ҳайдовчи чуқурликни ўз вақтида кўришга ва тормоз педалини босишга улгурмаган. 

Автоҳалокат гувоҳларининг сўзларига кўра, “Спарк” ҳайдовчисини чуқурликдан олиб чиқишга ярим соатларча ҳаракат қилишган ва оқибатда турли даражадаги тан жароҳатларини олган ҳайдовчи пойтахтдаги шифохоналардан бирига жойлаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!