Севинч Мўминова: “Ҳаётимга умуман аралашманг”

17:14, 15 август

Хонанда Севинч Мўминова шахсий ҳаёти билан қизиқаётганланларга ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жавоб қайтарди. 

Севинч сайтлардан бирида чоп этилган интервьюдаги “Шарофни кечирасизми?” деган саволга қайтарган жавобини Instagram`даги саҳифасига жойлади ва унга қуйидаги изоҳ қолдирди: 

“Шарофни кечиринг, оилангизни сақлаб қолинг, деб билиб билмай хулоса чиқариб, ғашимга тегаётганлар учун бу мани жавобим, буни ўқиб тўғри хулоса чиқариб оласизлар деган умиддаман! Оила нафақат аёл учун, эркак киши учун ҳам муқаддас бўлиши керак! Оилани сақлаб қолиш масъулияти фақатгина аёл кишининг қўлида эмас! Қарс икки қўлдан чиқади! Мен учун оила ҳар доим муқаддас бўлиб келган ва ўзимни дунёдаги энг сабрли аёллардан бириман, деб айта оламан, Аллоҳга шукур! Аллоҳ ҳар кимга инсоф берсин! Ҳаётимга умуман аралашманг, мен оммага ҳеч қачон шахсий ҳаётимни олиб чиқмаганман!”.

Хонандалар Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова 2010 йил 4 август куни турмуш қурган. Уларнинг Лейла исмли қизлари бор. 

Бундан аввалроқ Севинч турмуш ўртоғи Шароф Муқимов билан муносабатларига путур етаётганига ишора қилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!