Ҳасанбой Дўсматов: “Олтин медални Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлайман”

17:57, 15 август

Рио-2016 Олимпиада ўйинларининг бокс беллашувларида Ўзбекистон терма жамоасига олтин медальни тақдим қилган боксчи Ҳасанбой Дўсматов ўз ғалабасини Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаганини айтиб ўтди.

"Олимпиада олтин медалини Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлайман. Ота-онам, яқинларим билан алоқага чиқдим, улар жуда хурсанд бўлишди. Маҳалладошларим ҳам хурсанд. Мен ҳам бундан мамнунман", – деди Дўсматов Sport TV телеканалига берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада шохсупасига қадар Ўзбекистон вакили аввал мексикалик Хоселито Веласкесни, кейин эса қозоғистонлик Биржан Закиповни турнирни тарк этишга мажбур қилган бўлса, ярим финалда америкалик Нико Эрнандес мағлуб қилинди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!