Рио–2016. Рустам Ассакалов Олимпиада ўйинларини ғалаба билан бошлади

18:54, 15 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг юнон-рум кураши баҳслари бошланди. Унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Рустам Ассакалов 85 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этмоқда. 

Дастлабки жангни АҚШ вакили Бен Провизорга қарши ўтказганган ҳамюртимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал босқичига йўл олди.

Чорак финалда Рустам Ассакалов венгриялик Виктор Лориншга қарши баҳс юритади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!