Рио–2016. Мўмин Абдуллаев илк жангида мағлуб бўлди

19:21, 15 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари юнон-рум кураши баҳсларининг -130 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон вакили Мўмин Абдуллаев илк жангини россиялик Сергей Семёновга қарши ўтказди.

Афсуски, ушбу жангда ҳамюртимизга бироз омад кулиб боқмади. 26 ёшли спортчимиз ўзидан 5 ёш кичик россияликка 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Аввалроқ 85 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган Рустам Ассакалов чорак финалга йўл олгани ҳақида хабар қилинганди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!