Рио–2016. Юнон рум курашчиси Рустам Ассакалов иштирокини чорак финалда тўхтатди

19:51, 15 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг юнон-рум кураши баҳсларида 85 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Рустам Ассакалов чорак финалда венгриялик Виктор Лориншга қарши баҳс юритди.

Афсуски, ушбу баҳсда венгриялик спортчининг қўли баланд келди. Ассакалов 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Агарда Виктор Лоринш мусобақанинг финалигача етиб борса, ҳамюртимиз бронза медали учун ўтиш жангида иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, илк баҳсда Рустам Ассакалов АҚШ вакили Бен Провизорни мағлубиятга учратган эди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!