Рио–2016. Шаҳобиддин Зоиров Олимпиаданинг чорак финал босқичига чиқди

20:04, 15 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -52 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров нимчорак финалда АҚШ вакили Антонио Варгасга қарши жанг олиб борди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган баҳсда Ўзбекистон вакили ҳакамларни якдил қарори билан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди ва чорак финалга йўл олди. 

Шаҳобиддин Зоиров ярим финал йўлланмаси учун жангни 17 авуст куни ўтказади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!