Рио–2016. Руслан Нуриддинов Олимпиада рекордини ўрнатиб, Ўзбекистонга иккинчи олтин медальни олиб келди

08:04, 16 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларида оғир атлетика дастурила иштирок этган ўзбекистонлик Руслан Нурудинов -105 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз учун иккинчи олтин медални олиб келди.

Даст кўтаришда 194 килограмм тошни ўзига бўйсундирагн Руслан силтаб кўтаришда 237 килограмм тошни кўтарди ва икки курашда 431 килограмм натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Эътиборлиси жиҳати шундаки, бу натижа Олимпиада рекорди сифатида тарихга кирди. Ушбу вазн тоифасида қатнашган яна бир вакилимиз Иван Ефремов бешинчи натижани қайд этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!