Рио–2016. Ўзбекистон термаси медаллар рейтингида 12 поғонага кўтарилиб олди

09:18, 16 август

16 августга ўтар кечаси бўлиб ўтган беллашувлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига иккинчи олтин медал ёзилди. Руслан Нуриддинов оғир атлетика дастурида рекорд ўрнатиб, шохсупанинг энг юқори қисмига кўтарилди.

Ўзбекистон терма жамоаси 39-ўриндан 27-поғонага кўтарилиб олди, деб аниқлик киритди Sports.uz нашри. Айни дамда Ўзбекистон олимпия термаси ҳисобида 2 та олтин ва 4 та бронза медали мавжуд. Қайд этиш керакки, Шаҳрам Ғиёсов камида кумуш, Бектемир Мелиқўзиев эса камида бронзани нақд қилиб бўлган.

Ўнинчи кундан сўнг кундан сўнг медал жамғариш бўйича АҚШ термаси ҳамон етакчиликни давом эттирмоқда. Америкаликлар медаллари сонини 75 тага етказди. 26 олтин, 23 кумуш ва 26 бронза медаль. Шунингдек, кучли учликка Буюк Британия (16-17-8) ва Хитой (15-14-17) термалари якун ясашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!